Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумий ўрта таълим мактаби САЙТИ

Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумий ўрта таълим мактаби САЙТИ

3-декабр куни мамлакатимизда «Ногиронлар куни» деб эълон килиниши бизнинг Давлатимизда жамики инсон борки Давлатимизнинг назарида булади. Ушбу кун муносабати билан мактаб ховлиси мактабимизнинг барча укувчилари ва укитувчилари иштирокида йигилиш булиб утди. Шу куни мактабимиз худудида яшаётган бир неча ногиронларнинг уй шароитлари, яшаш мухитларидан хабар олинди. Шунингдек мактабимизда якка тартибда таълим олаётган 3 нафар укувчиларимиздан хабар олинди. Уларга мактаб маъмурияти томонидан совгалар топширилди.

MAKTABIM-FAHRIM MENING

Maktabimiz sinflari o’rtasida «Maktabim-fahrim mebibg» shiori ostida «Eng namunali sinf» tanlovi o’tkazilmoqda. Tanlov 28 dekabr 2018 yil yakunlanadi. Bunda sinf davomati, bilimi, sinf xonalarini tozalagi va jihozlanishi va hokazolar inobatga olinadi.

1-ЧОРАК ЯКУНЛАНМОҚДА

Мана ўқув йилининг хам биринчи чораги якунланмоқда. Барча фанлардан синфларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорликлари аниқланмоқда. Ўқувчиларнинг билим, малака. кўникмалари ёзма иш, оғзаки, тест шаклида аниқланмоқда.

YANGI O’QUV YILI BILAN

Barchangizni yangi o’quv yili bilan tabriklaymiz

УКУВ ЙИЛИ ЯКУНИ

Мактабимизда Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз! тадбири 25 май куни мактабнинг 1—10 синф ўқувчилари иштирокида соат 8-00 дан 8-50 гача ўтказилди. Байрамда 952 нафар ўқувчи , ( 92 нафар 9-синф , 1-4 синфлар 484 нафар , 5-8-10 синфлар 376 нафар) 81 нафар ўқитувчи , 127 нафардан ортиқ ота-оналар ва мехмонлар иштирок этишди. Байрамда туман хокимияти вакили А.Мамажонов, туман халқ таълими бўлимининг вакили У.Ахмадалиев, Туман ИИБ вакили С.Дехқонов, туман ИИБ ЁХБ вакили Т.Тожибоев, “Шалдирама” МФЙ раиси И.Жўраев , “Узункўча” МФЙ раиси А.Рафиқов ва фахрий педагоглар иштирок этишди. Байрамни мактаб директори А.Хайитов очиб , у педагогик кенгашнинг синфдан-синфга кўчириш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди. Мактабни 92 нафар ўқувчи давлат аттестацияларга қўйилган бўлиб, 376 нафар ўқувчи синфдан –синфга кўчириш аттестациясига қўйилди. Аъло ўқишлари ва намунали хулқга эга бўлган 28 нафар ўқувчиларни мактабнинг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек мактабдаги самарали мехнатлари учун бир неча нафар педагог ходимлар мактабнинг фаҳрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.Тадбир катнашчиларини табриклаш учун Туман хокимияти вакили А.Мамажонов, туман халқ таълими бўлимининг вакили У.Ахмадалиев, Туман ИИБ вакили С.Дехқонов, мехнат фахрийси М.Бобохожиев ва ота-оналардан сўзга чиқишди. Байрам кўтаринки рухда , тартибли равишда ўтказилди. Ўқув йилини якунлаш тадбири соат 8-50 да якунланди. Тадбирдан сўнг дарс жадвали асосида машғулотлар давом эттирилди.

БАЙРАМ ТАДБИРИДАН ФОТОЛАВХАЛАР

МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ

Юртимизда барча соҳаларда бунёдкорлик ишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар, йирик инновацион лойиҳалар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад—халқимизга хизмат қилиш ва одамларни бугунги кундан рози бўлиб яшашларини таъминлашдан иборат.

Бундай ғамхўрликларни кўрган халқимизни дунёқараши , фикрлаши ўзгарди. Уларни эртанги кунга, давлат идораларига бўлган ишончи ортди. Одамлар Президентимизнинг олиб бораётган ишларидан мамнун бўлиб у кишини қўллаб-қувватламоқда.

Туманимизга ташриф буюрган Республика ишчи гурухи аъзолари уйма-уй юриб ахолини яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар. Уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар. Бизнинг Учқўрғон тумани Қайқи қишлоғидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида 952 нафар ўқувчи билим олади. Билим даргоҳимиздаги шарт-шароитларни ўрганган ишчи гурухи вакиллари бизга катта ёрдам бердилар. Жумладан 10-11-синф ўқувчиларига мўлжалланган 3 та синф хонаси учун янги замонавий 45 та мактаб партаси совға қилишди. Биз бундан беҳад мамнун бўлдик.

Мухтаррам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевга, Республика ишчи гурухи аъзоларига мактабимиз жамоаси, ота-оналар, фахрий педагоглар номидан миннатдорчилик билдирамиз. Ҳаммаларига соғлик-саломатлик, ишларига ривож тилаб қоламиз.

Мактаб директори А.Хайитов, Фахрий педагог А.Бекмирзаев, Мехнат фахрийси М.Бобохожиев, “Узункўча” МФЙ раиси А.Рафиқов, “Нурмухаммад бува” жоъме масжиди имом хатиби З.Турдиматов, Мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Н.Холиқов, мактабнинг педагогик жамоаси.

MAKTABIMIZNI GULZORGA AYLANTIRAMIZ

Bahorning ilk kunlaridan boshlab maktabimizda obodonlashtirish ishlari boshlab yuborilgan edi. Barcha gulxonalar sinflarga taqsimlab berilgan. Bugunga kelib gulxonalar maktabimiz chiroyiga yanada chiroy ochmoqda. Ayniqsa 7a , 10b, 5a, 8v sinf gulxonalari g’oliblik uchun asosiy talabgordirlar. Hozirgacha maktabimizning gulxonalariga mingdan ortiq o’nlab turdagi gullar o’tqazilib, parvarishlanmoqda.

МАКТАБДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ

Мактабда «Наврўз умумхалқ байрами»ни нишонлаш бўйича тадбирлар режаси, байрам тадбирларини ўтказиш давомида жамоат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ режалар,«Наврўз умумхалқ байрами»ни нишонлаш бўйича хар бир синфда ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мактабни «Наврўз умумхалқ байрами«ни, бахор фаслини улуғловчи, инсонларни эзгулик, ахиллик ва биродарликка чорловчи тасвирий воситалар билан безатилди. Шунингдек мактабда март ойини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Мактабда МФЙлар билан хамкорликда мактаб ва унинг атроф худудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Мактаб атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди, кўча ва йўлаклар ҳамда мактаб спорт майдончалари тартибга келтирилди. «Наврўз умумхалқ байрами» арафасида махаллалардаги кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-онадан қаровсиз қолган ва ногирон болалар, кекса ва нафақадаги ўқитувчилар рўйхатлари тузилди ва уларнинг уйларидан хабар олиб маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилди.Мактабда “Бахор соғинчи”, “Наврўз шукухи”, “Бахор фасли—илхом фасли” каби мавзуларда болалар ижодиёти кўрик танловлари, “Наврўз сурури менинг қалбимда” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

ИЛК БАХОР КУНЛАРИ

Мана орзиқиб кутган БАХОР фаслининг илк кунларини хам кутиб олдик. Бахорнинг илк кунларидан бошлаб мактабимизда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мактабимиз худудида 3 ва 4 март кунлари «Умумхалқ хашари» ўтказилди. Хашарда мактабимизнинг 82 нафардан зиёд ходимлар, юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Мактабимиздаги даахтлар оқланиб, гулхоналарга гул уруғлари сепилди, экилди. Турли манзарали , мевали кўчатлар экилди.

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИ

2018 йил феврал ойида мактабда МАТЕМАТИКА ва ИНФОРМАТИКА фанлари ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик давомида математика ва информатика фанларидан бир нечта тадбирлар ўтказилди. Жумладан математика фанидан «Ўйла, изла, топ» , «Кичик олимпиада», информатика фанидан барча мактаб ўқувчилари ўртасида»Ким яхши рассом», 9-10 синф ўқувчилари ўртасида «Мен дастурчиман» каби танловлар уюштирилди. Ойлик давом этмоқда.

ТАДБИРЛАРДАН ЛАВХАЛАР

ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНЛАРИ

2018 йилнинг 8-17 феврал кунлари мактабимизда ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНЛАРИ А.Навоий ва З.М.Бобур таваллудларига бағишлаб хафталик тадбирлари ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 9”б” ва 10 “б” синф ўқувчилари иштирокида сўз мулкининг султони Алишер Навоий тавалудининг 577 йиллиги хамда буюк саркарда, шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур тавалудининг 535 йиллиги муносабати билан “Мушоира кечаси”, “Ғазалхонлик белашуви”, “Шерхонлик”, “Бахру-байт” каби сахна кўринишлари, мушоира кечалари, барча синфларида “Навоийхонлик” ва “Бобурхонлик” мавзусида дарс соатлари, хафталиклар доирасида синфлар ўртасида Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур ижодига бағишлаб “Энг яхши деворий газета”танловлари ташкил этилди. Мактабнинг 7-10 синфлари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди унда 9”б” синф ўқувчиси Расулова Д, 10”б” синфдан Исақова Д лар ғолиб деб топилди, шунингдек, Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг расмларини чизиш бўйича расмлар танлови ўтказилиб унда 4”г” синф ўқувчилариМуродиллаевМ, Абдулбоқиева Н лар ғолиб деб топилдилар, Мактабнинг 8- 10 синфлари ўқувчилари ўртасида Алишер Навоий қаламига мансуб “Хамса” достони хамда Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарларидан театрлаштирилган сахна кўринишлари намойиш этилди.

ТАДБИРЛАРДАН ФОТО ЛАВХАЛАР

ТРЕНИНГ ДАРСЛАР

Феврал ойининг 2-хафтаси 12 феврал куни туманимиздаги 13-умумий ўрта таълим мактабида ИНФОРМАТИКА фанидан тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Унда асосан 10-синф дарс машғулотлари бўйича бўлиб ўтди. Дарсни шу мактабнинг 1-тоифали информатикадан тренер ўқитувчиси Қўчқоров Абдулбоқи ўтиб берди. Машғулотда 20 та мактабдан 28 нафар информатика фани ўқитувчилари иштирок этишди. Машғулот АКТдан фойдаланган холда ташкил этилди.

ДАРС МАШҒУЛОТДАН ЛАВХАЛАР

БАРХАЁТ УСТОЗЛАР

Устозларни доимо ёд этиб туриш хаммамиз учун фарздир. Улар зеро хозирги пайтда орамизда булмасаларда уларнинг бизга колдириб кетган панд насихатлари доимо биз билан биргадир. Мактабимизда ишлаб кетган, хозирда мархум устозларимизни эслаб улар учун тадбир утказилди. Уларни ишларини эслатувчи стендлар ташкил этилди. Ушбу ишга мактаб касаба уюшмаси раиси Абдулатиф Жураев бош кош булди.

ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИ

9-10 ЯНВАР КУНЛАРИ ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ 2-ТУМАН БОСКИЧИ БУЛИБ УТДИ. УНДА МАКТАБИМИЗДАН 25 НАФАР 9-10-СИНФ УКУВЧИЛАРИМИЗ 13 ТА ФАНДАН КАТНАШИБ, ТУМАН МАКТАБЛАРИ УРТАСИДА УМУМКОМАНДА ХИСОБИДА ФАХРЛИ УРИННИ ЭГАЛЛАШДИ. 4 НАФАР УКУВЧИЛАРМИЗ: 9-СИНФ УКУВЧИСИ АБДУЛЛАЕВА МАДИНА ФИЗИКА ФАНИДАН, 10-СИНФ УКУВЧИСИ ИМИНОВ МУРОДЖОН ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН, 10-СИНФ УКУВЧИСИ ТУРГУНПУЛАТОВ АКБАРЖОН ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИДАН, 10-СИНФ УКУВЧИСИ БЕКМИРЗАЕВ АСАДБЕК ХУКУК ФАНИДАН ВИЛОЯТ БОСКИЧИДА КАТНАШИШ ХУКУКИНИ КУЛГА КИРИТДИЛАР.

ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ

14-ЯНВАР ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ куни мактабимизда кенг нишонланди. Тадбир юкори синф укувчилари томонидан сахна куринишлари ташкил этилди.

БАЙРАМ ТАДБИРИДАН ФОТОЛАВХАЛАР

БИЛИМЛАР СИНОВИ

Мактабимизда 6 январ куни 4-8-синф укувчилари уртасида «БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ» булиб утди. Бунда 12 та фандан жами 424 нафар укувчилар уз билимларини синовдан утказдилар. Натижада синфлар кесимида 34 нафар укувчилар голиб булиб, туман боскичида катнашиш хукукини киритдилар. Голиб укувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрликлар билан такдиранишди.

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

Мана 2017.2018 ўқув йилининг биринчи ярми якунланмоқда. Шунингдек 2017 йилни хам сархисоб вақти келди. Мактабимиз ўқувчиларининг биринчи ярим йилликдаги ўзлаштириш самарадорликлари сархисоб қилинмоқда. Барча синфларда ярим йиллик бўйича назорат ишлари олинмоқда. Синфларнинг айрим фанлардан ўзлаштириш самарадорликлари аниқланиб бўлинди. Назорат ишлари ёзма иш ва тест синовлари шаклида аниқланмоқда.

Назорат ишларидан лавхалар

НОГИРОНЛАР ДОИМО НАЗАРИМИЗДА

3-декабр куни мамлакатимизда «Ногиронлар куни» деб эълон килиниши бизнинг Давлатимизда жамики инсон борки Давлатимизнинг назарида булади. Ушбу кун муносабати билан мактаб ховлиси мактабимизнинг барча укувчилари ва укитувчилари иштирокида йигилиш булиб утди. Шу куни мактабимиз худудида яшаётган бир неча ногиронларнинг уй шароитлари, яшаш мухитларидан хабар олинди. Шунингдек мактабимизда якка тартибда таълим олаётган 2 нафар укувчиларимиздан хабар олинди. Уларга мактаб маъмурияти томонидан совгалар топширилди.

1-ДЕКАБР ОИТСга карши кураш КУНИ

1-декбр Бутун жахон ОИТСга карши кураш куни деб эълон килинган кундир. Ушбу сана муносабати билан мактабимизда хам ОИТСга карши кураш тадбирлари булиб утди. Мактабимизнинг юкори синф укувчилари иштирокида турли тадбирлар, танловлар, спорт мусобакалари ташкил этилди. «Биз ОИТСга каршимиз», «Соглом авлод фарзандлари» каби мавзуларда тадбирлар, иншолар танлови ташкил этилди.

ИНФОРМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирининг 2017 йил 10-августдаги «Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва илмий-методик хизматни такомиллаштириш тўғрисида»ги 258-сонли буйруғи асосида туман информатика ўқитувчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича 2017 йил 9-октябр куни мактабда илмий-методик йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман информатика фани ўқитувчилари, туман ХТБнинг аниқ фанлар услубчиси Р.Мадрахимовлар иштирок этишди. Йиғилишда «Методист ўқитувчилар мактаби»нинг информатика фани методист ўқитувчиси А.Мирзаев янгиликлар билан таништириб ўтди.

ЙИҒИЛИШДАН ФОТОЛАВХАЛАР

ДАВОМАТ ТАДБИРЛАРИ

Мактабимизда хар куни «Узункўча» МФЙ вакиллари билан «Давомат» тадбири ўтказилмоқда. Ушбу тадбир натижасида ўқувчилар давомати яхши бўлмоқда. Фақатгина сабабли мактаб бўйича 4-5 нафар ўқувчи келмаяпти. Уларни уйларидан МФЙ вакиллари, синф рахбарлари билан биргаликда хабар олинмоқда. Уларнинг нима учун келмаганлик сабаблари, уй шароитлари ўрганилмоқда.

10-синфларда МФЙ раиси А.Рафиқов 5-А синфда Давомат тадбири

ва ММИБДЎ М.Уматовлар сухбат ўтказмоқдалар

БИЛИМЛАР БАЙРАМИ

Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва 2017-2018 ўқув йилида ўтказилган “Билимлар куни” байрами 2 сентябр куни кенг нишонланди. Мактаб байрамона тусда безатилган. Мактабда байрам тантаналари соат 7-30 да бошланди. Байрамда 971 нафар ўқувчи , 76 нафар ўқитувчи , 104 нафардан ортиқ ота-оналар ва мехмонлар иштирок этишди. Байрамда туман хокимлиги вакили А.Қирғизбоев, туман халқ таълими бўлимининг вакили А.Жабборов, Туман прокуратураси терговчиси М.Раимов, Туман ИИБ ХПГ ЖИЭГ инспектори капитан А.Бобоев, “Нурмухаммад бува” жомъе масжиди имоми З.Турдиматов, фахрий ўқитувчилар, мехнат фахрийлари иштирок этишди. Байрамни мактаб директори А.Хайитов очиб , у мактаб педагогик жамоасининг 2016-2017 ўқув йилидаги фаолияти , хамда 2017-2018 ўқув йилидаги режалари тўғрисида гапириб , янги ўқув йилида мактабимизнинг 1-синфига қабул қилинаётган 99 нафар ўқувчиларни ва Президентимизнинг фармонларига асосан янги очилган 10-синфда ўқиш истагини билдирган 70 нафар ўқувчиларни шунингдек тантана иштирокчиларини байрам билан табриклади. Байрам тантанасида сўзга чиққан туман хокимлиги вакили А.Қирғизбоев, туман халқ таълими бўлимининг вакили А.Жабборов, Туман прокуратураси терговчиси Раимов, Туман ИИБ ХПГ ЖИЭГ инспектори капитан А.Бобоев, “Нурмухаммад бува” жомъе масжиди имоми З.Турдиматов сўзга чиқиб улар ота-оналарни , устозларни ва янги ўқув йилида биринчи синфга қабул қилинаётган 99 нафар болажонларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб, уларга Президент совғалари туман хокимилиги вакили, туман халқ таълими бўлими вакили, фахрий ўқитувчилари томонидан топширилди ва ўқувчиларнинг ишларида ва ўқишларида улкан зафарлар тилашди. Байрам сўнгида мактаб бадиий хаваскорлик тўгараги қатнашчилари ижросида концерт дастурини намойиш қилинди. Байрам кўтаринки рухда , тартибли равишда ўтказилди. 2017-2018 ўқув йилининг биринчи қўнғироғи соат 8-20 да чалинди ва барча синфларда биринчи соат “Мустақиллик ва Хотира” дарслари 1-10 синфларда “Фидойинг бўлгаймиз Ўзбекистон” мавзуларида ўтказилди.

БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИДАН ФОТО ЛАВХАЛАР

ХОТИРА ДАРСЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Мактабда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хотирасига бағишланган ўқитувчи-ходимларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб директори А.Хайитов сўзга чиқиб, у ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хотираси тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Жумладан, Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов юртимизни собиқ совет тузуми қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хотирасига бағишланган видео ролик ва слайдларни намойишлари кўрсатилди.

ЙИҒИЛИШДАН ФОТО ЛАВХАЛАР

MAKTAB O’QUVCHILARNI KUTMOQDA

Mana orziqib kutilgan yangi 2017-2018 o’quv yili ham tobora yaqinlashib kelmoqda. Maktabimiz jamoasi yangi o’quv yilini yuqori kayfiyatda kutib olmoqdalar. Barcha sinf xonalari o’quvchilarni kutib olishga tayyor.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Мактаб жамоаси янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини якунлаш арафасидалар. Синфдан синфгв кўчириш босқичли имтихонлар якунланиб, синфларнинг рейтинг баллари аниқланмоқда. Битирувчи 9 синф ўқувчилари эса белгиланган фанлардан аттестатцияларни топшироқдалар. Барча фан хоналарида таъмирлаш ишлари якунланиб янги ўқув йилига тахт қилиб қўйилди. Мактабнинг 90 % ўқитувчилари 6 июндан навбатдаги мехнат таътилига чиқарилди.

МАКТАБДА СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

а “Хайр, мактаб—салом, коллеж” тадбири 25 май куни мактабнинг 1—9 синф ўқувчилари иштирокида соат 8-00 дан 9-00 гача ўтказилди. Байрамда 891 нафар ўқувчи , ( 89 нафар 9-синф , 1-4 синфлар 449 нафар , 5-8 синфлар 351 нафар) 72 нафар ўқитувчи , 127 нафардан ортиқ ота-оналар ва мехмонлар иштирок этишди. Байрамда туман хокимияти вакили В.Маннобжонов, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимининг вакили А.Жабборов, Туман ИИБ вакили Б.Умаров, туман ИИБ ЁХБ вакили Т.Тожибоев, Кайки КХК укитувчиси К.Гайбуллаев, “Шалдирама” МФЙ раиси И.Жўраев , “Узункўча” МФЙ раиси А.Рафиқов ва фахрий педагоглар иштирок этишди. Байрамни мактаб директори А.Хайитов очиб , у педагогик кенгашнинг битирувчи синфлар ва синфдан-синфга кўчириш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди. Мактабни 89 нафар ўқувчи битириш аттестацияларга қўйилган бўлиб, 351 нафар ўқувчи синфдан –синфга кўчириш аттестациясига қўйилди. Аъло ўқишлари ва намунали хулқга эга бўлган 22 нафар ўқувчиларни мактабнинг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек мактабдаги самарали мехнатлари учун бир неча нафар педагог ходимлар мактабнинг фаҳрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.Битирувчиларни табриклаш учун Туман хокимияти вакили В.Маннобжонов, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимининг вакили А.Жабборов, Туман ИИБ вакили Б.Умаров, мехнат фахрийси М.Бобохожиев ва ота-оналардан сўзга чиқишди.Байрам кўтаринки рухда , тартибли равишда ўтказилди. “Сўнгги қўнғироқ” байрами соат 9-00 да якунланди. Шу куни мактабда турли спорт мусабақалари ва тадбирлар ўтказилди.

«СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ» байрам тадбиридан ФОТОЛАВХАЛАР

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ТАДБИРИ

Мана нихоят навбатдаги 2016-2017 укув йили хам якунланмокда. 24 май куни эртага буладиган «Сунгги кунгирок» тадбирига тайёргарлик ишлари булиб утди. Мактаб ховлиси байрамона холда безатилди. Битирувчи синфларнинг чикишлари назоратдан утказилди. Шунингдек байрам тартибли утиши учун мактаб рахбарлари, туман ИИБ ходими Б.Умаров, МФЙ раислари И.Жураев, А.Рафиков, туман ёнгин хавфсизлиги вакили Т.Тожибоевлар иштирокида мактабнинг барча бинолари, чердак ва подваллари, мактаб худудлари куздан кечириб назоратдан утказилиб, далолатнома тузилди. Мактаб рахбарлари , укитувчилар, ИИБ вакили , туман ёнгин хавфсизлиги вакиллари тунги навбатчиликда булишди. Мактаб ва мактаб жамоаси эртага буладиган «Сунгги кунгирок» байрамга тайёр.

ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАНМОҚДА

Мана 2016-2017 ўқув йили хам якунланмоқда. Ўқув йили якунланган сари барча синфларда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака самарадорликлари аниқланмоқда. Ушбу назорат ишлари орқали синфларнинг рейтинглари аниқланади. Хозирда мактабнинг битирувчи 9-синфларида жисмоний тарбия фанидан аттестатция ўтказилди. Аттестатцияга 89 нафар битирувчи синф ўқувчиларидан барчаси қатнашди. Умумий самарадорлик 82% ни ташкил этди. Хозирда битирувчи синфларга дарсдан бўш вақтларида жадвал асосида аттестатция бўладиган фанлардан консултациялар ташкил этилган. Қолган синфлар хам босқичили назорат ишларига тайёргарлик кўрмоқдалар.

Жисмоний тарбия фанидан ўтказилган аттестатциялардан лавхалар

YIL YAKUNLARI

2016-2017 o’quv yili ham yakunlanmoqda

ЎТГАНЛАРНИ ЁД ЭТИБ

Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуслари билан 9-май куни хар йил «ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ» ни нишонлаб келмоқдамиз. Ушбу байрамга хам мактабимиз жамоаси ва ўқувчилари томонидан кенг нишонланди. Мактабимизнинг собиқ устозлари, хозирда мархум Қ.Ибрагимов, А.Ғофуров, Э.Бобожонов, Қ.Ғофурова, М.Нишонов, М.Махмудов, З.Рафиқова, О.Дехқонов, М.Темиров ва бошқаларни ёд этиб, уларни эслаб синфларда турди тадбир ва танловлар ўтказилди. Жумладан мактабнинг собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси мархум М.Темиров хотирасига бағишлаб кросс мусобақаси, мактабимизга бир неча йил рахбарлик қилган математика фани ўқитувчиси Қ.Ибрагимов хотирасига бағишлаб юқори синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан «КИЧИК ОЛИМПИАДА» си, бошланғич синфларда М.Махмудов хотирасига бағишлаб «Ким кўп шеър ёд олган» танловлари ўтказилди. Шунингдек мактаб худудида яшаб, хозирда нафақа гаштини сураётган, фронт ортида мехнат қилган фахрийлар А.Тўраев, О.Тўраев, А.Шукуров, Қ.Мавлоновалар хонадонларидан, мактабимизнинг собиқ ўқувчиси, хизмат вазифасини бажараётган вақтда халок бўлган зобит А.Отабоевлар хонадонларидан хабар олинди, уларнинг оила аъзолари билан сухбатлар уюштирилди.

«ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ»даги тадбирлардан фото лавхалар

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДАН ЛАВХАЛАР

МАТЕМАТИКА, ФИЗИКА, КИМЁ ФАНЛАРИДАН ЎТКАЗИЛГАН МАКТАБ «КИЧИК ОЛИМПИАДА»ДАН ЛАВХАЛАР

М.ТЕМИРОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН КРОСС МУСОБАҚАСИДАН ЛАВХАЛАР

КИМНИНГ ГУЛХОНАСИ ЧИРОЙЛИ?

Мактабимизда 15 га яқин гулхоналар ташкил этилган бўлиб,хар бир гулхоналар юқори синф ва бошланғич синфларга бўлиб берилган. Мактаб «Камолот» ЁИХ томонидан 1 апрелдан 30 апрелгача «КИМНИНГ ГУЛХОНАСИ ЧИРОЙЛИ?» МАВЗУСИДА танлов эълон қилинди. Барча синфлар ўз гулхоналарига бахор гуллардан экишни бошлаб юборишди. Хозирги кунда 9-б синф (рахбари Д.Гайбуллаева), 6-а синф (Г.Мирзомаддинова) синф укувчилари фаол иштирок этмокдалар. Танлов 30-апрел куни якунланади. Голиблар 9-май куни такдирланишади.

МАКТАБ «КАМОЛОТ» ЁИХ

ФАХРИЙЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Мактабимизда «НАВРЎЗ» байрам тантаналари давом этмоқда. 23 март куни мактабимиз педагог ва ходимлари байрам дастурхони атрофида тантанали нишонлашди. Байрам дастурхонига хозирда нафақалик гаштини сураётган мактабмизнинг собиқ 25 нафар педагогларини таклиф этилиб. уларни байрам билан табриклаб, совғалар тарқатилди.Байрам тантаналари давомида мактабнинг баддий хаваскорлик жамоаси ўзларининг чиқишлари билан байрамга янада қизиқарли завқ улашишди.

МАКТАБДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ

Мактабда «Наврўз умумхалқ байрами»ни нишонлаш бўйича тадбирлар режаси, байрам тадбирларини ўтказиш давомида жамоат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ режалар,«Наврўз умумхалқ байрами»ни нишонлаш бўйича хар бир синфда ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мактабни «Наврўз умумхалқ байрами«ни, бахор фаслини улуғловчи, инсонларни эзгулик, ахиллик ва биродарликка чорловчи тасвирий воситалар билан безатилди. Шунингдек мактабда март ойини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Мактабда МФЙлар билан хамкорликда мактаб ва унинг атроф худудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Мактаб атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди, кўча ва йўлаклар ҳамда мактаб спорт майдончалари тартибга келтирилди. «Наврўз умумхалқ байрами» арафасида махаллалардаги кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-онадан қаровсиз қолган ва ногирон болалар, кекса ва нафақадаги ўқитувчилар рўйхатлари тузилди ва уларнинг уйларидан хабар олиб маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилди.Мактабда “Бахор соғинчи”, “Наврўз шукухи”, “Бахор фасли—илхом фасли” каби мавзуларда болалар ижодиёти кўрик танловлари, “Наврўз сурури менинг қалбимда” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.Мактаб педагог ходимлари ўртасида “Биз спортда хам ибратмиз”, ўқувчилар ўртасида “Спорт—харакат, харакат—соғлик” каби шиорлар остида спортнинг баскетбол, футбол, волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. «Наврўз умумхалқ байрами»да турли хил кўргазмалар ташкил этилди. Мактабда “Наврўз” байрам тадбири 17 март куни мактабнинг 1—9 синф ўқувчилари иштирокида соат 8-00 дан 9-00 гача ўтказилди. Байрамда 891нафар ўқувчи , ( 89 нафар 9-синф , 1-4 синфлар 450 нафар , 5-8 синфлар 352 нафар) 66 нафар ўқитувчи иштирок этишди. Байрамда туман ИИБ вакиллари, туман ИИБ ЁХБ вакили Т.Тожибоев, Кайки КХК укитувчиси К.Гайбуллаев, “Шалдирама” МФЙ раиси, “Узункўча” МФЙ раиси А,Рафиқов, қишлоғимизнинг фахрийси М.Бобохожиев ва фахрий педагоглар иштирок этишди. Байрамни мактаб директори А.Хайитов очиб , у “Наврўз умумхалқ байрами” билан байрам иштирокчиларни тарбиклади. Шунингдек иштирокчиларни табриклаш учун мехнат фахрийси М.Бобохожиев, мактабнинг тарих-хуқуқ фани ўқитувчиси М.Холматовлар сўзга чиқишди. Аъло ўқишлари ва намунали хулқга эга бўлган 14 нафар ўқувчиларни мактабнинг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек мактабдаги самарали мехнатлари учун бир неча нафар педагог ходимлар мактабнинг фаҳрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Байрам сўнгида мактабнинг “Бадиий хаваскорлик” тўгараги аъзолари ўзларининг байрам дастурларини намойиш этдилар. Байрам кўтаринки рухда , тартибли равишда ўтказилди.

«Наврўз умумхалқ байрами» тантаналаридан фото лавхалар

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2721-сонли Қарорига мувофиқ хар бир шахар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилгани қишлоғимиз фуқароларини бирмунча қувонтирди. Эндиликда халқимиз ўзларининг турли мурожаатлари, ариза ва таклифлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқўрғон туманидаги қабулхонасига учрашишлари мумкин. Манзил Учқўрғон шахри, Дўстлик кўчаси, 4-уй Телефон: (0369) 462-17-68, 468-10-07

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ХАШАРИ

2017 йил 11-12-март кунлари мактабимизда «Умумхалқ хайрия хашари» ўтказилди. 2017 йил 11-март куни “Умумхалқ хайрия хашари ” бўйича мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида йиғилиш ўтказилди. 2017 йил 11-12-март кунлари ўтказилган “Умумхалқ хайрия шанбалиги”да жами 123 нафар ходим ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Шу кунлари мактаб ва мактаб худудида жами 2.5 га майдон ободонлаштирилди. Хомийлар томонидан ажратилган транспорт ёрдамида 1.9 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари ажратилган жойга чиқариб ташланди. Мактаб худудидаги ва катта йўл ёқасидаги 2.5 км ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Мактаб гулхоналарига ва худудига жами 31 туп манзарали, 32 туп мевали, 250 туп гул кўчатлари экилди. Мактаб худудига жами 63 туп хар-хил манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди. Мактабдаги ва мактаб атрофидаги 550 га яқин дарахтларга шакл бериб оқланди. Мактаб микроучасткасида яшовчи эхтиёжманд оилаларга турли моддий ва иқтисодий томондан ёрдам берилди. Юқори синф ўқувчилари ёрдамида 1600 кг қора металл парчалари тўпланди. Мактаб ўқитувчи ва ходимлар томонидан “Умумхалқ хайрия шанбалиги”га бир кунлик иш хақи ўтказилди. “Умумхалқ хайрия шанбалиги” уюшқоқлик ва тартибли равишда ўтказилди.

“Умумхалқ хайрия хашари ” дан фото лавхалар

UMUMXALQ HAYRIYA SHANBALIGI

2017 yil 11-mart kunlari barcha joyda bo’lgani kabi maktabimizda ham «Umumxalq hayriya shanbaligi bo’lib o’tdi. 2017 yil 11-mart kuni ertalab soat 8-00 da “Umumxalq xayriya xashari ” bo’yicha maktab o’qituvchi va o’quvchilari o’rtasida yig’ilish o’tkazildi. Shanbalikda obodonlashtirish va ko’kalamzorlashtirish maqsadida “Umumxalq xayriya shanbaligi”da maktabimizning jami 72 nafar xodim va yuqori sinf o’quvchilari ishtirok etishdi.

BAYRAM TANTANALARI

7-MART kuni «XALQARO XOTIN-QIZLAR» bayrami munosabati bilan maktab xovlisida bayram tantanalari bo’lib o’tdi. Tantanali yig’ilishni bayram tabrigi bilan maktab direktori A.Hayitov ochib berdi. Shundan so’ng maktabning badiiy havaskorlaik jamoasi o’zining konsert dasturini namoyish etishdi. Tadbir so’ngida faol o’qituvchi-ayollar va o’quvchi- qizlar fidokorona mehnatlari va a’lo o’qishlari uchun bir nechtalari maktab ma’muriyatining faxriy yorliqlari va estalik sovg’alari bilan taqdirlanishdi.

MAKTAB MA’MURIYATI

BAYRAM TADBIRLARIDAN LAVHALAR

Maktabning ma’naviy-ma’rifiy ishlar

bo’yicha direktor o’rinbosari A.Normatov tabrigi

Maktabning badiiy havaskorlaik jamoasi o’zining konsert dasturlari bilan

BAYRAM TABRIGI

Maktabimizning barcha xodim ayollai va o’quvchi qizlari!! Sizlarni bahor bayrami bo’lmish 8-mart—xalqaro XOTIN-QIZLAR bayrami bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz. Sizlarga chinor umridek uzoq umr, baxt saodat, oilaviy tinchlik va totuvlik , sog’lik-salomatlik tilaymiz. Doimo yuzingizdan kulgu arimasin. Bizning baxtimizga umrbod, har kuni xush chaqchaq yurishingizni istaymiz.

MAKTAB YIGITLARI

O’LKAMIZDA BAHOR

2017 yilning BAHOR fasli ham kirib keldi.Bahor faslining ilk kunlaridan, ya’ni 4-mart kunida maktabimizda shanbalik o’tkazilib unda obodonlashtirish va ko’kalamzorlashtirish ishlari boshlanib ketdi. Maktab va maktab hududi atroflaridagi daraxtlarga shakl berib, oqlab chiqildi, ariq-zovurlar axlat-chiqindilaridan tozalandi.

Shuningdek 4-a va 4-b sinf o’quvchilari o’rtasida «Men bahorni sog’indim» mavzusida she’rxonlik kechasi tashkil etildi. Yuqori sinf o’quvchilari o’rtasida «Men bahorni qanday tasavvur etaman» mavzusida RASMLAR TANLOVI e’lon qilindi. Tanlov NAVRO’Z bayrami arafasida yakunlanadi va g’oliblar e’lon qilinadi.

MAKTAB MA’MURIYATI

YILNING ENG YAXSHI FAN O’QITUVCHISI-2017 ning 1-bosqichi YAKUNI

Maktab pedagoglarining ish faoliyatlarini, ularning bilim va tajribalarini ommalashtirish maqsadida tashkil etilgan «YILNING ENG YAXSHI FAN O’QITUVCHISI-2017» ko’rik tanlovning 1-bosqichi ham yakunlandi. Maktabimizning rus tili, kimyo, fizika, informatika, matematika, tarix, MIG’ fanlaridan jami 23 nafari 1-bosqich test sinovlarini topshirdilar. Yakuniy natijalarga ko’ra 80 balldan yuqori natijaga erishgan Rus tili fanidan A.Ahmedova, A.Normatov, informatika fanidan A.Mirzayev, Yu.Alimatova, matematika fanidan S.Tursunpo’latova, H.Qozoqova, H.Imomaliyeva, tarix fanidan M.Holmatovlar yuqori natija ko’rsatib 2-bosqichga o’tdilar. Keyingi bosqichlardanularga omad tilab qolamiz.

MAKTAB MA’MURIYATI

YILNING ENG YAXSHI FAN O’QITUVCHISI-2017

Maktab pedagoglarining ish faoliyatlarini, ularning bilim va tajribalarini ommalashtirish «YILNING ENG YAXSHI FAN O’QITUVCHISI-2017» ko’rik tanlovida yaqqol namoyon bo’ladi. fevral oyining so’nggi haftasida boshlangan tanlovning 1-bosqichida fan o’qituvchilar test sinovlaridan o’tmoqdalar. Maktabimizning rus tili, kimyo, fizika falaridan 9 nafari test sinovlarini topshirdilar. Rus tili fanidan A.Ahmedova, A.Normatovlar yuqori natija ko’rsatib 2-bosqichga o’tdilar. Keyingi bosqichlardanularga omad tilab qolamiz.

MAKTAB MA’MURIYATI.

DAVOMAT TADBIRI

Prezidentimizning qarorlariga asosan har haftaning PAYSHANBA kuni huquqbuzarlik va jinoyatchilikni oldini olish maqsadida profilaktika kuni deb e’lon qilindi. Ushbu tadbir natijasida o’quvchilarning dars mashg;ulotlarini sababsiz qoldirish holatlari keskin kamaydi. Jumladan 23-fevral kungi DAVOMAT tadbirida maktabdagi o’quvchilar davomati 99,5% ni tashkil etdi. O’quvchilarning bo’sh vaqtlarini maroqli va mazmunli o’tkazish maqsadida 32 ta fan, 8 ta sport to’garaklari muntazam ishlab turibdi.

MAKTABDA NAVOIYXONLIK VA BOBURXONLIK KUNLARI

2017 yil fevral oyi maktabda MAKTABDA NAVOIYXONLIK VA BOBURXONLIK KUNLARI deb e’lon qilindi. Fevral oyida buyk bobomiz mir Alisher Navoiy va buyuk shoir va sarkarda Zariddin Muhammad Boburlar ijodlariga bag’ishlangan turli tadbirlar tashkil etildi. Tadbir yakunlari ko’ra 9-a, 8-b. 2-a sinf o’quvchilari faol ishtirok etganliklarini e’tirof etildi va maktab ma’muriyati tomonidan taqdirlanishdi.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎